Алишер Усмоновнинг қайси жамоага ҳомийлик қилаётгани маълум бўлди

Алишер Усмоновнинг  қайси жамоага ҳомийлик қилаётгани маълум бўлди

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Туланинг Арсенал футбол клубига ҳам ҳомийлик қилмоқда. Бу ҳақда жамоа президенти Гурам Аджоев журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Спорт-Экспресс .

Журналистнинг Арсенал клубига Алишер Усмонов ёрдам бераётгани ростми? мазмунидаги саволига Гурам Аджоев қуйидагича жавоб берган: Сўнгги икки йил давомида Алишер Бурхонович бизнинг жамоага кўмак бермоқда. Жамоанинг ҳозирги натижалари ва барқарорлигида унинг катта ҳиссаси бор. Бунинг учун унга катта миннатдорчилик билдирамиз .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!