Алишер Усмоновнинг бизнеси ва миллиардлари кимга қолади?

Алишер Усмоновнинг бизнеси ва миллиардлари кимга қолади?

Аввалроқ, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Forbes журналига интервью бергани ҳақида хабар берган эдик. Ўзи интервьюсида Усмонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашганди.

Forbes маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 12,5 миллард АҚШ долларига тенг. У бойлигини кимга мерос қолдиради?

Усмонов интервьюсида бизнесини жиянларидан бирига эмас, акционерлар гуруҳига қолдириши мумкинлигини қайд этган.

Бизнес қилишни билмайдиган болаларга уни топширишнинг нима кераги бор. Улар дивиденд олиб туриши мумкин. Бизнесдан келган пулларни мерос қолдиришим мумкин. Аммо бизнеснинг ўзини, кимга қолиришни узоқ ўйлашим керак , деган Усмонов.

Усмонов кейинги авлод бизнесни сақлаб қололмайди ва вожиага сабаб бўлади деб ҳисоблайди.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!