Алишер Усмонов юртимизга 8 миллион долларлик ноёб туҳфа тақдим этди

Алишер Усмонов юртимизга 8 миллион долларлик ноёб туҳфа тақдим этди

Келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик машҳур тадбиркор Алишер Усмонов Тошкентга сафари чоғида Ислом цивилизацияси марказига 8 миллион доллралик ноёб китобларни совға қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Коллекция 4923 номдаги лотин, инглиз, немис тилларида чоп этилган ноёб китоблардан иборат бўлиб, улар XIII аср Шарқий Эвропасига ислом дунёсининг таъсири тўғрисига бағишланган. Улар орасида Тиб илми қонунлари (Абу Али ибн Сино) китобининг илк лотинча нашри ҳам бор. Шунингдек, коллекциядан Арабшоҳнинг Темурга бағишланган машҳур асарининг лотин тилига таржимаси ҳам ўрин олган.

Ислом цивилизацияси марказида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур китоблар вақтинча Шарқшунослик институтида сақланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!