Алишер Усмонов ўзи ҳақидаги жиноий мақолаларнинг ўчирилишига эришди

Алишер Усмонов ўзи ҳақидаги жиноий мақолаларнинг ўчирилишига эришди

7 декабрь куни Москванинг Басманний туман суди бизнесмен Алишер Усмонов томонидан берилган даъво бўйича қарор чиқарди, деб ёзади «ТАСС».

«Усмоновнинг даъвоси тўла ҳажмда қондирилиши лозим, Жавобгар мақолаларни ўчириши, раддия эълон қилиши ва даъвогарга маънавий зарарни қоплаш учун 50 минг рубль тўлаши керак», — дейилади суд қарорида.

Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер Алишер Усмонов судга мурожаат қилиб, бизнесменнинг криминал авторитет Шакро Молодой (паспорт бўйича Захарий Калашов) ва бошқа жиноий гуруҳлар ишига алоқадорлиги тилга олинган учта мақолани интернетдан ўчириб ташлашни талаб қилган эди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!