Алишер Усмонов рақамли бизнесни тарк этмаслиги билдирилди

Алишер Усмонов рақамли бизнесни тарк этмаслиги билдирилди

Алишер Усмонов рақамли бизнесни тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Бизнесменнинг яқин йиллардаги режаларидан бири Alibaba’даги ҳамкорлар билан бирга Европада электрон тижорат соҳасида йирик компания барпо қилиш ҳамда Amazon ва eBay каби ритейл-гигантларнинг позицияларини бироз сусайтиришдир.

Alibaba, «Мегафон», Mail.ru ва RTIF’нинг бир ойдан олдин эълон қилинган биргаликдаги лойиҳаси рунет тарихидаги энг йирик битимлардан бирига айланди.

Томонлар AliExpress Russia базасидаги активларни электрон тижоратда бирлаштирди, унинг қиймати тахминан 2,1 миллиард долларга баҳоланди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!