Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига қанча сармоя киритди? (видео)

Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига қанча сармоя киритди? (видео)

Миллиардер Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига 20 миллион $ сармоя киритди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали, бизнесмен ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмда.

“Бу йил “Пахтакор” жамоаси ҳаммани хурсанд қилмоқда. Алишер Бурҳонович туфайли ҳамма нарса ўзгарди: менежмент, мураббийлар ва фалсафа”, - деб ҳикоя қилади жамоанинг бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Ундан ташқари яқин йиллар ичида пойтахтдаги стадионнинг майдони замонавийлаштирилади. Янги лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

“Мен ўзбеклигимдан мағрурланаман. Бу ер менинг она ерим ва унга қандай ёрдамим керак бўлса, мен бу ишни исталган дақиқада амалга оширишим мумкин”, - деди Алишер Усмонов теледастур давомида.

СССР спорт устаси Биродар Абдураимов айтишига қараганда, Алишер Бурхоновичнинг ўзи спортчи бўлган, шунинг учун ҳам у “Пахтакор” жамоасига ёрдам бермоқда ва унинг ўзи ҳам ушбу жамоани жуда яхши кўради.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!