Алишер Усмонов Навальнийга қарши "жосус" ёллаганми?

Алишер Усмонов Навальнийга қарши "жосус" ёллаганми?

Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний миллиардер Алишер Усмоновни ўзига қарши далил тўплаш мақсадида Исроил разведка фирмасини ёллаганликда айблади. Навальний бу ҳақда Twitter’да ёзиб қолдирди.

"Дарё"нинг ёзишича, сиёсатчи ўз постига The Wall Street Journal’да чоп этилган мақола ҳаволасини ҳам илова қилди ва шундай ёзди:

«Мана кимдир (Бу Усмонов бўлган деб ҳисоблайман) менга қарши далил тўплаш учун Исроил разведка фирмасини ёллагани ҳақида ўқинг.

Албатта, менга қарши далил топа олишмаган. Сабаби, эса менинг ҳаётда яширадиган нарсам йўқ».

The Wall Street Journal’да чоп этилган мақолада Исроилдаги махфий разведка фирмаси таниқли инсонларга қарши далил тўплашда агрессив усуллардан фойдаланиши фош этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!