Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ўз ихтиёри билан Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта сайланган эди.
“FIE Ижроия қўмитаси федерациянинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Алишер Усмоновнинг FIE президенти лавозимини ўз ихтиёри билан тўхтатиш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилинди”, дейилади хабарда.
Тошкентда FIE президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда Усмоновнинг рақиби Швеция қиличбозлик федерацияси президенти Отто Дракенберг бўлди. Усмонов 120 та, Дракенберг 26 та овозни қўлга киритди.
71 ёшли Усмонов номзодининг ушбу лавозимга илгари сурилиши ҳақида октябрь ойи охирида маълум бўлган эди. Уни 100 дан ортиқ мамлакат қиличбозлик федерациялари қўллаб-қувватлади.
Усмонов FIE’ни 2008 йилдан буён бошқариб келади. 2021 йил ноябрь ойида у сайловда ягона номзод бўлиб, янги муддатга федерация президенти этиб қайта сайланган эди. 2022 йилнинг март ойида Усмонов Европа иттифоқи томонидан унга қарши жорий қилинган санкциялар туфайли ўз ваколатларини тўхтатди.
2023 йил март ойида FIE россиялик спортчиларга нейтрал мақомда мусобақалашишга рухсат беришга қарор қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.