Алишер Шодмонов: Охирги 14 кунда коронавирус бўйича ҳолатларнинг 48 фоизи аҳоли орасида аниқланган

Алишер Шодмонов: Охирги 14 кунда коронавирус бўйича ҳолатларнинг 48 фоизи аҳоли орасида аниқланган

Охирги 14 кунда коронавирус бўйича ҳолатларнинг 2171таси, яъни 52 фоизи чет элдан келган фуқароларда, 48 фоизи эса аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов “Ўзбекистон24” каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Шодмоновнинг сўзларига кўра, белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик аҳоли орасида вирус кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Вазир тўйларни ташриф буюрувчилар сони чекланган ҳолда ўтказишга рухсат берилгани, бироқ одамлар бунга амал қилмаётганлигини таъкидлади.

Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган.

Охирги бир ойда Ўрикзор бозорида 35та, Юнусобод бозорида 39 та, Чорсу бозорида 11 та, Абу Сахийда 47 та, Чилонзор буюм бозорида 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида 200дан ортиқ кишида вирус қайд этилган. Бундан ташқари, вино заводида 71та, банк ходимларининг 34 нафарида касаллик аниқланган.

“Бу эса ушбу корхона ва ташкилотларда санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилинмаганлигини билдиради”, деди Шодмонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!