Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди

Президент Фармони билан Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Самадов ушбу департаментга 2025 йил июлидан раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унгача Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.