Алишер Қодиров: Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темир йўллари монополиясини йўқотиш керак

Алишер Қодиров: Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темир йўллари монополиясини йўқотиш керак

7 февраль, жума куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров мамлакатда туризм билан боғлиқ энг катта муаммолар — инфраструктурага оид ечилмаган масалалар, ёмон сервиз ва транспорт тизимининг тўғри ва хавфсиз йўлга қўйилмаганлигини билдирди.

«Биз ҳали оддийгина санузел муаммосини ҳал қила олмадик, қандай қилиб четдан инвестор олиб келиш ҳақида ўйлашимиз мумкин?!» — деди Алишер Қодиров.

«Миллий тикланиш» партияси етакчисига кўра, Ўзбекистонга беш юлдузли меҳмонхонада дам оладиган туристлар келмайди. Улар Анталияга боради. Сайёҳларни бу ерда тарих, экология қизиқтиради.

«Туризмни мамлакатимизда ривожлантириш учун аввало Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темир йўллари монополиясини йўқотишимиз керак», — дея қўшимча қилди Алишер Қодиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!