Алимент ўрнига янги 5 хоналик уй олиб берилди

Алимент ўрнига янги 5 хоналик уй олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2017 йил 28 сентябр кунидаги қарорига асосан қарздор Н.Бўрибековдан ундирувчи Г.Ахмедова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган кунидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро жараёнида қарздор томонидан фарзандлари таъминоти учун 2024 йил 01 январ кунига қадар олдиндан тўлов амалга оширилган.

Бундан ташқари оталик масъулиятини яхши хис қилган қарздор, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун, ундирувчи Г.Ахмедова билан алимент ҳисобидан 5 хонали янги квартирани ўтказиш тўғрисида келишувни амалга оширган.
Бунинг натижасида мазкур ижро ҳужжатининг ижроси белгиланган тартибда тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!