Алимент тўламаган оталарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Алимент тўламаган оталарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Оталар оила таянчи ва устуни бўлиш баробарида аввало фарзандларига ўрнак бўлиб, уларни тарбия қиладиган ҳамда келгусида бу ҳаётда ўз ўрниларини топишга йул очадиган  кишилардир. Бугун оилавий ажримларнинг аксарияти оила бошлиқларининг ана шу ўзларига юклатилган вазифаларни муносиб даражада уддалай олмаганликларидан келиб чиқмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз. 
Оиласини сақлаб қолишни уддасидан чиқмагани етмагандек, ажрашгандан сўнгги бурчини ҳам бажармаётган, суд қароридан бўйин товлаб юрган оталарнинг ҳам қилмишларига гувоҳ бўлмоқдамиз. 
Ҳусуан, Денов туманида алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Денов туманлараро судининг 12.05.2017 йилдаги суд буйруғига асосан Б.Сатторовдан уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. 
Алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги учун 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ҳам тайинланган. Бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан мавжуд қарздорликни бартараф этишни хаёлига ҳам келтирмади ва жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига жами 11 миллион
611 минг сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун 24.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 
Ҳудди шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 18.06.2013 йилдаги суд буйруғига асосан М.Алиевдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
М.Алиев жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 24 млн. 343 минг 446 сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги учун унга нисбатан ҳам  24.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 
Агарда ушбу алимент тўловчи оталар ўзларига тегишли хулоса чиқармаса, Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!