Алимент тўламаган бухоролик эркак 10 суткага қамалди

Алимент тўламаган бухоролик эркак 10 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 28.03.2011 йилги қарорига асосан қарздор И.С.дан ундирувчи М.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ қарздор ва ундирувчи бир хонданда яшаб келган ҳамда ундирувчи қарздорга ўз мажбуриятини бажаришини бир неча бор айтганига қарамай алимент пулларини тўламаган. Натижада ундирувчи томонидан МИБ Бухоро шаҳар бўлимига алимент ундириш тўғрисида мурожаат қилган.

Aniq.uz нинг ишончли манбаси хабарига кўра, МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан қарздор И.С.га бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўламай келган натижада унинг алиментдан бўлган қарздорлиги 26 млн сўмни ташкил қилган. Лекин, қарздор ўзига тегишли хулоса чиқармай, алиментдан бўлган жами 26 млн. сўм қарздорликни тўламасдан келганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан Бухоро шаҳар маъмурий судининг 17.12.2018 йилдаги қарорига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!