Алимент тўламаган 4 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Алимент тўламаган 4 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими, туман прокуратураси ва маъмурий суди томонидан туманда яшовчи тўлов интизомига риоя қилмаётган 70 дан ортиқ алимент тўловчи фуқаролар иштирокида сайёр суд ўтказилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар қилмоқда.

Сайёр суд жараёнида дастлаб алимент тўловчи ҳамда алимент олаётган шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларга қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилди Шундан сўнг, Учкўприк туман маъмурий суди томонидан алимент тўламаётган шахсларга нисбатан тўпланган ўнга яқин маъмурий иш очиқ сайёр судда кўриб чиқилди.

Бегобод қишлоғида яшовчи фуқаро А.Абдуназаров суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 10 миллион сўм ҳамда Гул қишлоғида яшовчи Н.Турдиматов бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 18 миллион сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Сайёр суд натижасига кўра 4 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан тўғри хулоса чиқарган бир неча алимент тўловчилар қарздорлигини шу куннинг ўзида бартараф этди.

Шу билан биргаликда, очиқ мулоқот чоғида кўплаб алимент тўловчилар ишсиз эканликлари ҳақида маълум қилганликлари сабабли туман Бандликка кўмаклашиш марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди ва ярмарка жараёнида 6 нафар алимент тўловчи шахсларга ишга жойлашиши учун йўлланма берилди. Бу эса ўз навбатида, вояга етмаган фарзанднинг сармояси демакдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!