Алибаба компанияси даромади кескин кўтарилди

Алибаба компанияси даромади кескин кўтарилди

Хитой электрон тижорат гиганти Алибабанинг даромади 42% га ўсди.

Бу кўрсатгич таҳлилчиларнинг тахминларидан ҳам ошиб кетди: жорий йилнинг биринчи чорагида Алибаба даромадни 42% га оширди.

Апрел-июнь ойларида Хитой электрон тижорат гигантининг даромади 14,7 миллиард еврога етди, бу унинг электрон тижорати ва булутли ҳисоблашининг ўсиши билан боғлиқ.

Ўтган йилнинг шу даврида компания даромади 10,4 миллиард евро эди.

Компания ўзининг фаол истеъмол тармоғи ҳозирда 674 миллион фойдаланувчини ташкил этганини эълон қилди, бу ўтган йилга нисбатан 17% га ошганини кўрсатади.

Кейинги ойда Алибаба янги раисга эга бўлади. Ижрочи директор Дэниэл Чжан амалдаги раис Жек Ма ўрнини эгаллайди.

Компания асосчиси Жек Ма бу орқали инсонпарпарлик ва таълимга кўпроқ вақт ажратишни мақсад қилмоқда.


  •  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!