"Alibaba" Бўйдоқлар кунида илк 85 сония ичида $1 млрд даромад олди

"Alibaba" Бўйдоқлар кунида илк 85 сония ичида $1 млрд даромад олди

ШАНХАЙ, Хитой – Хитойнинг "Alibaba" компанияси Бўйдоқлар кунига бағишланган сотувларнинг илк 85 сониясида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад олди. Кун якунида компания даромади 30,7 млрд АҚШ долларига етди ва ушбу кун тарихидаги рекордни янгилади, дея хабар бермоқда "Reuters".

Бу йилги даромадлар ўтган йилгига нисбатан 21,7 фоизга кўпроқ.

"Бу йил 200 млрд юанга эришдик. Аммо биз ўзгаришимиз керак ва ўзгаришда давом этиб, 300 ёки 500 млрд юанга эришишимиз лозим", – деди "Alibaba" бош директори Дэниел Чжан.

Маълумотларга қараганда, кун давомида аксарият харидорлар "Apple" компанияси маҳсулотларини сотиб олишди. Кейинги ўринлардан "Huawei" ва "Xiaomi" мобил телефонлари жой олди.

Бундан ташқари, бу йилги чегирмалар кунида 180 та бренд иштирок этди. Ўтган йили эса 140 та бренд қатнашганди.

Бўйдоқлар куни – Хитойда 10 йилдан буён ўтказиб келинаётган бўйдоқларга бағишланган кун бўлишидан ташқари, энг йирик онлайн харидлар куни ҳам ҳисобланади. Бу кун Америка ва Европадаги "Black Friday" ва "Cyber Monday" туркумидаги чегирмалар куни ҳисобланади.

Manba: turon24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!