Али Даи: "Рекордимни айнан Роналду такрорлаганидан хурсандман"

Али Даи: "Рекордимни айнан Роналду такрорлаганидан хурсандман"

Терма жамоалар сафида урилган голлар бўйича энг яхши натижага эга бўлган эронлик Aли Даи Криштиану Роналдунинг Францияга қарши дубли (2: 2) ҳақида фикр билдирди.

Ушбу голлар португалияликни Даи билан тенглаштирди. Энди уларнинг ҳисобида халқаро майдонда 109 та гол мавжуд.

«Роналдуни табриклайман, у энг кўп гол уриш бўйича халқаро рекордимни янгилашига битта гол қолди.

Ушбу ажойиб ютуқ Роналдуни - буюк чемпион ва бутун дунё бўйлаб одамларга илҳом берадиган ва ҳаётига таъсир кўрсатадиган инсонга тегишли бўлишидан фахрланаман", деб ёзди Даи инстаграмдаги саҳифасида.

Роналду 27 июнь куни Бельгия билан Евро-2020 1/8 финалида Даи рекордини янгилаш имкониятига эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!