Александр Лукашенконинг самолёти сотувга қўйилди

Александр Лукашенконинг самолёти сотувга қўйилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко бир вақтлар учган Ту-154М самолёти сотувга қўйилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, самолётнинг бошланғич нархи 2 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилади.
Савдоларда ушбу суммадан 10 фоиз бўнак киритадиган исталган ташкилот ёки шахс иштирок эта олади.
1995 йилда ишлаб чиқарилган EW-85815 борт рақамига эга самолёт учун савдолар Минск аэропортида 5 декабрда бошланиши режалаштирилган.

“Белавиа” авиакомпаниясида самолёт давлат раҳбари томонидан қўллангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ёки рад этишга ҳақли эмасликлари айтилган.

“Биз савдога қўйилган самолётнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни бера оламиз”, - деб таъкидлади авиакомпания вакили.

Лукашенко самолёти ҳақидаги маълумот унинг Хитойга 2016 йилдаги сафари вақтида пайдо бўлган.

Президентга тегишли Ту-154М Новосибирскда қўниб ўтган ва айнан шу ерда қайд қилинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!