«Ал-Азҳар» Швеция ва Голландия маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди

«Ал-Азҳар» Швеция ва Голландия маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди

Мисрдаги "Ал-Азҳар" университети бутун дунё мусулмонларини Қуръони каримга қарши ҳужумларга қарши қатъий позицияга эга бўлишлари кераклигини таъкидлади.

"Ал-Азҳар" университети барча мусулмонларни Швеция ва Голландия маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди. Азҳарнинг баёнотида барча мусулмонлар Қуръони каримга нисбатан қилинаётган ҳужумларга қарши қатъий позицияларини билдириш мақсадида Голландия ва Швеция ҳукуматларига муносиб тарзда жавоб қайтаришлари кераклиги ва бундай инсонлар тушунадиган ягона тил моддият эканлиги айтилди.

Баёнотда, икки мамлакат "сўз эркинлиги" сифатида изоҳлаган ғайриинсонийлик ва ахлоқсизлик тимсоли бўлган жирканч ва қўпол жиноятни ҳимоя қилишда давом этилишини қабул қилиб бўлмас иш эканлиги таъкидланган.

Араб ва мусулмон халқларга Голландия ва Швеция маҳсулотларини бойкот қилишга чақириш тўғрисидаги баёнотда, хусусан болалар ва ёшлар бу борада хабардор қилинишлари кераклиги таъкидланиб, бундай адашган кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлмасликлари бу диннинг қадр-қимматини идрок қилолмасликларига сабаб бўлиши билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!