Актёр съёмка жараёнида вафот этди

Актёр съёмка жараёнида вафот этди

Ҳозирда Ярославль вилоятида "Смерш" сериали суратга туширилмоқда. Бироқ, маълум бўлишича, оммавий жанг саҳнасига тайёргарлик пайтида фавқулодда ҳолат юз берган. Актёрлардан бири бошидан қаттиқ зарба еган ва вафот этган.

“50 ёшли бу актёр оммавий тўқнашув саҳнасини суратга олиш учун кўрилаётган тайёргарлик вақтида бошига тушган қаттиқ зарба сабаб вафот этган", дея қайд этди Твиттер ижтимоий тармоғида Россия тергов қўмитаси.

Актёрнинг ўлими сабаб жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тасвирга олиш гуруҳи аъзолари билан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!