Актёр рафиқасининг айбини исботловчи 87 видеотасвирни судга тақдим этди

Актёр рафиқасининг айбини исботловчи 87 видеотасвирни судга тақдим этди

Сал аввал собиқ хотинининг устидан 50 миллион долларлик шикоят аризаси ёзган 55 ёшли актёр судда аслида ўзининг жабрдийда эканини исботловчи далилларни тақдим этишини таъкидлаган эди.

Собиқ жуфтликнинг ажралиш жараёни аллақачон якунига етган бўлишига қарамай, улар атрофидаги жанжаллар камаймаяпти. Жонни Депп у саёҳатдалик пайтида хотини унга Илон Маск билан бирга хиёнат қилгани, шунингдек, Хёрд рафиқасига бир шиша ароқ олиб келгани ва Деппни бармоқсиз қолдиришига сал қолгани ҳақида маълум қилишга улгурди.

Шу ва бошқа кўплаб ҳолатлар бўйича ўзининг сўзлари ростлигини исботлаш учун Жонни Депп судга уйидаги кузатув камерасидан кўчириб олинган 87 та видеони тақдим этган. Бу тасвирларда Эмбер ўзини тажовузкор ҳолда тутади, актёрни уради ва ҳақоратлайди. Деппнинг вакиллари маълум қилишича, Хёрд эгри йўлга ўтиб, ўз карьераси ҳамда машҳурлигини ошириш ниятида Деппни айблаган.

Деппнинг адвокатлари қайд этишича, 32 ёшли актриса ўз айблови орқали #MeToo поэзди ҳаракатини тўхтатишга муваффақ бўлди. Хёрд L Or al Paris дунё нотиқлик компаниясининг Америка иттифоқи аёллар ҳуқуқлари вакиласи, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БМТ Юқори комиссарлиги Бошқармасига тайинланган илк аёл бўлди.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!