Актриса Баҳора Арслонова Россияга кетиш фикридан қайтгани ҳақида...

Актриса Баҳора Арслонова Россияга кетиш фикридан қайтгани ҳақида...

«2020 йилнинг март ойида турмуш ўртоғим билан Россияга кетиш ва режиссёрлик соҳасида таҳсил олишни ният қилгандим. Карантин чекловлари сабаб ниятим амалга ошмади. ‘Ҳар нарса яхшиликка’ дейишганидек, Рамазон ойида ҳомиладор эканим маълум бўлди. Рости, бу менинг икки йиллик орзум эди. Шу боис барча юмушларни, ҳатто ўқиш ҳақидаги қароримни ҳам бир четга суриб, бор эътиборимни соғлигимга қаратдим», — дейди Баҳора Арслонова.

Шунингдек, у ҳомиладорлик даври яхши ўтаётганини айтиб, вазни нақд 55 килограммдан 85 килограммга ортганини маълум қилган. Шунингдек, бу ҳолат уни ҳавотирга солмаётганини айтиб, муҳими, фарзанди соғлом туғилса бўлганини таъкидлаган.

«Инсон ҳаёти иш ёки ижоддан иборат эмас. Ўз вақтида оилага ҳам эътибор қаратиш лозим. Шу боис, ҳомиладор бўлгач, барча ишларни бир четга суриб фақат ўзим ва фарзандим ҳақида қайғуришга қарор қилдим. Ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойига қадар деярли кўчага чиққаним йўқ. Ҳомиладор бўлишдан аввал бир нечта продюсерлар билан шартнома имзолагандик. Бахтга қарши барчасини рад этишимга тўғри келди. Аммо бундан афсусланмайман», — дейди актриса.

Manba: Teznews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!