Аккаунтингиз паролини тахмин қилиш осонми?

Аккаунтингиз паролини тахмин қилиш осонми?

Ер юзида миллионлаб одамлар интернетдаги аккаунтларида тахмин қилиш ва бузиб кириш жуда осон бўлган пароллардан фойдаланадилар, дея хабар беради BBC ахборот хизмати.

Буюк Британиянинг Миллий Кибер Муҳофаза марказининг изланишлари натижасида маълум бўлганки, бузиб кирилган аккаунтларнинг кўпчилигида парол сифатида 123456 рақамларидан фойдаланилган. Янада аниқроқ айтганда, 23 миллион аккаунтларда 123456 пароли белгиланган .

Иккинчи ўринда энг кўп ишлатиладиган парол бу 123456789 бўлиб, ундан кейинги ўринда эса 111111 пароли эканлиги аниқланган.

Шу билан бирга кўпчилик яна ўз исми ва туғилган йилини парол сифатида қўйиб, хакерлар учун тахмин қилиш ва бузиб киришга осон имконият берадилар, деб огоҳлантиради мутахассислар.

Manba: gujum.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!