«AKFA» нинг бош офисини ҳам «ўмариб кетишди»

«AKFA» нинг бош офисини ҳам «ўмариб кетишди»

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни номаълум шахс  Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Сеул (Аввалги Байналминал) кўчасида жойлашган «Акфа» корхонасининг Ўзбекистондаги бош офисидан, корхона раҳбари (Манба корхонанинг норасмий раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев деб иддао қилмоқда) маслаҳатчиси С.У.нинг иш жойидаги хизмат хонаси эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, у ердан 27 900 АҚШ долларини (Бошқа бир манба ўғирланган маблағ миқдори 50 минг АҚШ долларига яқин деган фикрни ҳам илгари сурган) ўғирлаб кетган .

Бу ўғирликни фош қилиш учун тезкор гуруҳ ва барча «ОПЕР»лар жалб қилинган бўлиб, жиноят иссиқ изидан аниқланган. «7news.uz» нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи, шу корхона қоровули Ш.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ушбу маълумотларни Ички ишлар вазирлигидаги манба ҳам тасдиқлади ҳамда ўғирлик тезкорлик билан фош этилганини таъкидлади ва қўшимча қилиб, ҳаттоки корхонадаги видеокузатувлар ҳам дастлаб ўғирликни очилишида унча ёрдам бермаган, сабаби ўғирлик содир этаётган шахс камералардан беркинишга уринган.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!