​Ажрашишдан воз кeчтирган сўз

​Ажрашишдан воз кeчтирган сўз

Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди. Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:

Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл , дебди.

Хотини, тавба, бу одамга нима бўлди? деб унга раҳми келиб:

Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.

Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар. Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир , деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
Афандим, мен ўлмадим.
Ўлиш нимаси? дебди у зот.
Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
У зот эса:
Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
Мана энди доим шундай яшанглар!

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!