Ажойиб кечирим сўраш

Ажойиб кечирим сўраш

Мен бир нарса ҳақида айтсамми ёки айтмасамми? – деб ўйланиб қолдим. Лекин Аллоҳ таоло ушбу сўзни айтишим учун қалбимни очиб қўйди.

Бир дўстимиз бўлар эди. У ушбу дарсларга мунтазам қатнашиб келар эди. Мен айтмоқчи бўлаётган нарса Рамазон ойида бўлиб ўтган. Мен уни солиҳлардан деб ўйлайман. Унинг соқоли бор эди. У бир куни соқолини жуда кўп қисқартириб келди. Унга бирор нарса деб қўйиш менинг қалбимга ўрнашиб олди. Мен унга: “Сени соқолинг кўп эди-ку, нима учун бундай қилдинг? Агар аввалдан шу кўринишда бўлганингда мен парво қилмас эдим”, – дедим. Мен унга бошқа бирор гап айтганим йўқ, лекин қалбимга унга нисбатан эътироз суқилиб кирган эди.

Бориъ азза ва жалла менга тарбия беришни ирода қилди. Менга одоб бериб қўйишни истади. Мен ўзим бир нарса деб қўйишни истаган одам билан синовга учраган эдим. Аллоҳ таоло мени бир сартарошга йўлиқтириб мени у билан синади. Сартарош хато қилиб, менинг соқолимни одатдагидан кўпроқ қисқартириб қўйди. Мен бу ишда ҳеч нарса қилолмай қолдим. Мен биринчи ўринда беодоблик қилиб қўйганимни эсладим. Ҳа шундай.

У одам ҳозир бу ерда йўқ. Лекин мен у кишини инша Аллоҳ кутаман.

Ҳой дўстларим. Инсон нимага бирор кишига бир нарса дейишни қалбига ўрнаштиради. Айниқса бу нарсани нимага қалбига тугади. Мен шу ишни қилиб қўйдим ва унга нисбатан эътироз билдириб бу ишимни ўзимча тўғри деб ўйладим. Лекин мана ўзингиз эшитганингиздек, Аллоҳ азза ва жалла, мен танбеҳ бермоқчи бўлган ушбу инсондаги нарса билан ўзимни ҳам синади.

Мен Аллоҳ таолодан бизларга бандаларга нисбатан одобли бўлиш ризқини беришини сўрайман.

Manba: zamin. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!