Ажабо! Одам уч босқичда қарийди

Ажабо! Одам уч босқичда қарийди

Стэнфорд университети олимлари инсон қариши уч босқичда содир бўлишини аниқлади.

Мутахассислар 18 ёшдан 95 ёшгача бўлган 4263 кишининг қон плазмаси оқсилларини таҳлил қилишди ва ёшга қараб уларда ўзгаришлар кузатилишига гувоҳ бўлишди.

Тадқиқотчилар қон плазмасидаги оқсилларнинг асосий ўзгаришлари шартли равишда уч босқичда: 34, 60 ва 78 ёшда содир бўлади, деган тўхтамга келишди.

Таъкидланишича, ушбу ечим ёшга боғлиқ касалликларга қарши янада самарали курашиш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!