Airbus ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга қисқартиради ва минглаб ишчиларини бўшатади

Airbus ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга қисқартиради ва минглаб ишчиларини бўшатади

Европанинг Airbus SE авиаконцерни пандемия сабабли икки йил давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини 40 фоизга қисқартиради ҳамда минглаб ходимларини ишдан бўшатади. Бу ҳақда компания бош директори Гийом Фори Die Welt газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

"Биз авиакомпаниялар билан боғлиқ вазиятдан ажралган ҳолда ҳаракат қила олмаймиз", -  деди у. 

Ҳозирда компания ишлаб чиқарган кўплаб самолётлар етказиб берилмаган, чунки буюртмачилар инқироз сабабли ҳаво кемаларини қабул қилмаяпти.

Бош директорнинг сўзларига кўра, вазият барқарорлашиши ҳақида 2021 йил охирига келибгина гапириш мумкин.

Фори нечта иш ўрни қисқаришини айтмади, бу июль охирига келиб маълум бўлади.

Airbus пандемия сабабли биринчи чоракда 481 млн евро йўқотди. 2019 йилда ҳам концерн зарар кўрганди, ўшанда бунга коррупцион можаро сабаб бўлганди. Airbus SE Франция, Буюк Британия ва АҚШ билан 3,6 млрд евро жарима тўлаш бўйича келишувга эришганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!