Air Canada учувчиларига соқол ўстиришга рухсат берилди

Air Canada учувчиларига соқол ўстиришга рухсат берилди

Air Canada учувчиларига яқин кунларгача соқол ўстиришга рухсат берилмаган, Симон Фрейзер Университетида ўтказилган тадқиқот соқолнинг кислород ўтказувчи мосламаларнинг самарали фаолияти учун халақит беришига оид афсонани йўққа чиқарди. CBC News шу ҳақида хабар берди.

Бугунга келиб Air Canada ўзининг соқолга доир сиёсатини ўзгартирди - экипаж аъзолари кўпи билан 1,25 сантиметргача соқол ўстириши мумкин.

Бунга қадар фавқулодда вазиятларда учувчи кислород узатувчи ниқобни кия олиши учун тоза, соқолсиз юз бўлиши керак бўлган.

Air Canada распираторлар самарадорлигини соқолли учувчилардан синаб кўришга қарор қилиб, университет жамоасини таклиф қилди. Бунга тажрибали учувчи-сикхнинг аризаси сабаб бўлди.

Тадқиқот натижалари муваффақиятли якунланди. Эндиликда Air Canada учувчилари соқолда ишлашига изн берилди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!