Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайди

Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идоралар томонидан кўрилган чора-тадбирлардан сўнг биржада Аи-80 маркали автомобил бензини нархи пасайишни бошлади.

Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди. Агар 15 ноябрь куни биржа савдоларида Аи-80 маркали бензиннинг ўртача сотиш нархи бир тонна учун 10,13 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 17 ноябрда 9,36 миллион сўмга, 18 ноябрда эса 9,18 миллион сўмгача пасайди.

Хусусан, мамлакатда ишлаб чиқариладиган бензиннинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳаллий хомашёдан олинадиган ёқилғи нархини 8 фоизга — 1 тоннасини 9,29 миллион сўмгача пасайтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!