Аҳоли нега шифохонага боришдан қўрқяпти?

Аҳоли нега шифохонага боришдан қўрқяпти?

Авваллари Ироқнинг Басра шаҳрини Яқин Шарқнинг Венецияси деб аташар эди, аммо ҳозир шаҳарда экологик фалокат ҳукмрон.

Бу ердаги каналлар чиқиндиларга тўлиб кетган, Шатт ал-Араб дарёси шунчалик ифлосланганки, басраликлар заҳарли сув истеъмол қилиш оқбатида касалликларга чалинмоқда.

Сўнгги ойларда 118 минг киши ифлосланган сув истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан касалликлар туфайли касалхоналарга ётқизилган, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Шатт ал-Араб дарёси бактериялар, кимёвий моддалар ва токсик сув ўтлари билан тўлиб кетган, унинг сувидаги шўрлик даражаси денгиз сувига яқинлашиб қолган.

Басрада сув шунчалик ифлоски, у билан ҳатто юзни ҳам ювиб бўлмайди. Балиқлар, тошбақалар ўляпти. Экотизим ўзгаряпти, бу фалокат , дейди эколог Шукри Ҳасан.

Маҳаллий шифокор Али Қосимнинг айтишича, одамлар шифохонага боришни истамайди, чунки ўзларида саратон касаллиги аниқланишдан қўрқади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!