Аҳоли энди коронавирусга қарши ҳар йили эмланадими?

Аҳоли энди коронавирусга қарши ҳар йили эмланадими?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцинация — бу касаллик профилактикаси, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтатиш ва бу вируснинг олиб келадиган инсон организмидаги оғир асоратлар ҳамда ўлим ҳолатларини камайтиришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Инфекция тарқалишини жиловлашни назорат қилиш учун аҳолининг 70-80 фоизини вакцинация қилиш талаб этилади. Ўзингизга маълум, Ўзбекистонда аллақачон, оммавий эмлаш жараёнлари бошлаб юборилди.

Аммо ҳозирча болалар ва ҳомиладор аёлларга вакцина қилинмаяпти. Аҳолимиздаги эмланганлар сонини 80 фоиздан орттириш учун бу қатлам ҳам қамраб олиниши талаб этилади. Айни пайтда дунё олимлари болалар ва ҳомиладор аёллар учун махсус вакцина ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Шу боис, вакцинация жараёни кейинги йилларда ҳам давом эттирилиши мумкин.  

Бунда яна бир жиҳатга тўхталиб ўтиш лозим. Вакцинадан кейин ҳосил бўладиган иммунитет қанча муддатга сақланишини ҳали дунё олимлари тўлиқ аниқлагани йўқ. 

Агарда бу ҳолатда инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, ушбу вакцина билан ҳам худди грипп вирусига қарши эмланганимиз каби ҳар йили эмланиш талаб этилиши мумкин.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!