Аҳмадбойнинг янги иши: яна 170 га яқин жабрланувчи судда кўрсатма беради

Аҳмадбойнинг янги иши: яна 170 га яқин жабрланувчи судда кўрсатма беради

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчи Аҳмадбой Турсунбоев ва яна 16 кишига нисбатан жиноят ишининг тергов томонидан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда, деб ёзади «Nuz.uz» Олий судга таяниб.

Судланувчилар Аҳмадбой Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да кўзда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланмоқда.

Айни пайтда суд тергови олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар 170 га яқин жабрланувчининг қарийб 90 нафари сўроқ қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етгани май охирида хабар қилинганди.

Судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!