Агробанкнинг собиқ ходими 45,3 млн сўмни ўзлаштириб юборган

Агробанкнинг собиқ ходими 45,3 млн сўмни ўзлаштириб юборган

Департаментнинг Денов туман бўлими ходимлари терговга қадар текширув ўтказди. Текширувда АТБ «Агробанк» Денов филиали кредит мониторинги бўлими собиқ ходими Ж.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзи ва турмуш ўртоғига тегишли бўлган телефон рақамларига СМС хабарнома хизматини активлаштирган. 

«Агробанк мобил» иловасини телефонига юклаб олиб, «онлайн микроқарз» олиш учун сўровлар юборган. Мобил илова дастури орқали 14 нафар фуқарога 45,3 млн сўм кредит маблағини чиқарган. Ўзгаларнинг ҳисобидан олган кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари ва бошқа мақсадлар учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан АТБ «Агробанк» Денов бўлимининг собиқ ходими Ж.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!