"Агробанк" ходими 100 млн сўмга яқин пулни "еб юборди"

"Агробанк" ходими 100 млн сўмга яқин пулни "еб юборди"

"Агробанк" Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи (1990 й.т.) 99,2 млн сўм кредит маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-торож қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Ходим бу ишни "Тўрақўрғон А.Т." МЧЖ раҳбари (1981 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 фуқаронинг номига кредит ажратиш йўли билан амалга оширган.

Ҳолат юзасидан департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!