Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса...

Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса...

Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга  ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.

Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!