Афсус! Ўзбекистонда яна 20 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди

Афсус! Ўзбекистонда яна 20 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди

2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда.  

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида,  2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!