Афсус! Ўзбекистонда кексалар ҳам карантин қоидаларини бузмоқда

Афсус! Ўзбекистонда кексалар ҳам карантин қоидаларини бузмоқда

Коронавирус пандемияси Ўзбекистонга ҳам кириб келгач ҳукумат томонидан уни бартараф этиш ва тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида бир қатор чекловлари карантин тадбирлари жорий этилди. Қатъий талаблар белгиланди. Қоидаларни бузганлар учун жазолар оғирлаштирилди.

Аммо жуда кўплаб тушунтиришлар ва тарғиботларга қарамасдан фуқаролар орасида карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Биргина 29 мартнинг ўзида Ўзбекистонда 2134 марта мазкур қоидалар бузилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Тадбир бошидан жами 12 484 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Энг ачинарлиси эса мазкур ҳуқуқбузарликларнинг 1100 дан ортиғи (қарийб 10 фоизи) касаллик юқиш эҳтимол юқори энг хавфли қатлам 50 ёшдан ошган фуқароларимиз томонидан содир этилган.

Ҳалигача бу касалликнинг нақадар хавфли эканини тушунмаётганларга эслатиб ўтмоқчимиз. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг. Бу биринчи марта ўзингиз учун фойдали. Уйда қолинг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!