Афсус! Ургутда 45 ёшли эркак хотинига ОИТС юқтирган

Афсус! Ургутда 45 ёшли эркак хотинига ОИТС юқтирган

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида А.Аҳмадов раислигида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, туманнинг «Ваткан-Қўзибек» маҳалласида яшовчи фуқаро З.Х.да 2009 йил 30 ноябрда ОИТС касаллиги тасдиқланган. З.Х. ОИВ/ОИТС касаллиги вирусини бошқа шахсларга юқтирмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилган.

Шунга қарамай, турмуш ўртоғига бу ҳақда айтмасдан яшаб келган, касаллик юқтириши мумкин бўлган ҳолатнинг олдини олмаган.

Бунинг оқибатида турмуш ўртоғи Ш.С. ҳам ОИТС билан хасталаниб, тегишли тартибда рўйхатга олинган.

З.Х. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. Унинг турмуш ўртоғи ҳақиқатан ҳам эрининг ОИСТга чалинганини билмагани, аммо унга нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб, суддан турмуш ўртоғига енгиллик беришни сўраган.

З.Х. муқаддам судланган бўлиб, 2009 йилда жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми, 25-, 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб (гиёҳванд воситаларига доир), 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг 2010 йил 29 июнда ўталмай қолган 2 йил 2 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. 2010 йил 22 октябрьда эса амнистия актига асосан жазодан озод қилинган.

Суд З.Х.га узил-кесил 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!