Афсус! Коронавирус туфайли мусулмонлар уйларидан қувилди

Афсус! Коронавирус туфайли мусулмонлар уйларидан қувилди

Панжоб штатидаги Хошиарпур қишлоғида ачинарли воқеалар юз бермоқда. Маҳаллий ҳиндлар, пандемияда мусулмонларни айблаб, уларни калтаклаб, талон-тарож қилинган ҳолда ўз уйларидан ҳайдаб чиқарди. Маҳаллий аҳоли бундан буён мусулмонларни ўзани қуриган дарё бўйида яшашга мажбур қиляпти. Шу билан бирга, барча мазлумларга (уларнинг орасида болалар ҳам бор) ҳатто тирикчилик учун боришлари дарёнинг қуйи қисмидан чиқиб кетишлари тақиқланган.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий политсия ҳиндавийлар томонига ўтиб, ўзанни ўраб қўйди ва мусулмонлар ундан чиқишига йўл қўймади. Хабар қилинишича, қишлоқ мусулмонларига тиббий ёрдам ҳам кўрсатилмаган. Қурбонлардан бири Шафи Муҳаммаднинг сўзларига кўра, Панжобда мусулмонларнинг таъқиб қилиниши Деҳлидаги "Жамаат Таблиғи" гуруҳининг бир қатор чиқишларидан сўнг бошланган.

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!