Афсус! Коронавирус сабаб отасидан айрилган боксчи яна бир жудоликка учради. У ҳам коронавирусга чалинганди

Афсус! Коронавирус сабаб отасидан айрилган боксчи яна бир жудоликка учради. У ҳам коронавирусга чалинганди

WBО йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони номига собиқ давогар Энтони Ярд оиласидаги иккинчи фожиа ҳақида хабар берди. Инстаграмдаги саҳифасига боксчи бувиси ҳам коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги ёзувни жойлаштирди.

“Бу вирус туфайли бувимни йўқотдик. Отам ва бувим бир неча кунлик фарқ билан вафот этишди. Ҳаммаси жиддий! Рухсат берилмаган бўлса ҳам одамлар ташқарига чиқишга давом этишмоқда. Мен Cовид-19 ҳақида кўплаб фикрлар борлигини биламан, аммо шуни билингки, фикрлар сизнинг ҳаётингиз ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйишга лойиқ эмас. Фақат уйда қолинг” - деб ёзган боксчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!