Афсус! Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир инсон коронавирус сабаб вафот этмоқда

Афсус! Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир инсон коронавирус сабаб вафот этмоқда

Дунё миқёсида ҳар 24 соатда ўртача 5,900 киши CОVID-19дан вафот этади, бу соатига 247 кишига ёки ҳар 15 сонияда битта одамга тўғри келади.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

5-август, чоршанба ҳолатига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 700 мингдан ошган, вафот этганлар сони бўйича биринчи ўринда АҚШ, сўнг Бразилия, Ҳиндистон ва Мексика турибди.

Умуман олганда, дунёда айни пайтда коронавирус касаллиги билан касалланган 18,6 миллион бемор бор. Юқтиришларнинг кўпи АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Россия ва Жанубий Африкада қайд этилган.

Пандемия даври давомида дунёда 703,381 бемор вафот этган, 11.909 511 киши тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!