Афсонавий испан футболчиси Тошкентга келди

Афсонавий испан футболчиси Тошкентга келди

Испания терма жамоаси ва Барселона клубининг собиқ юлдузи Хави бугун Тошкентга етиб келди. Айни пайтда у Қатарнинг Ал-Садд жамоаси таркибида тўп сурмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу клуб эртага Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида Пахтакор га қарши майдонга тушади.

Ал-Садд ўз мамлакатининг 14 карра чемпиони ва 16 карра кубок соҳиби саналади. У икки карра ОЧЛ ғолиби ҳам бўлган. Мураббийси португалиялик Жезуалду Феррейра бундан олдин ўз юртининг Бенфика , Порту , Спортинг , Брага , Боавишта , Испаниянинг Малага , Грециянинг Панатинаикос жамоаларини бошқарган. Португалия, Миср ва Қатар чемпионатларида зафар қучган.

Машҳур ярим ҳимоячи Хави Ал-Садд га 2015 йилда кўчиб ўтганди. Бундан олдин тўлиқ фаолиятини Каталония клубида ўтказган. 1998 йилда ушбу клубда дебют қилган истеъдодли футболчи барча турнирларда 766 та ўйинда майдонга тушган.

Қатарликлар таркибида яна бир испан ўйинчиси бор. У Атлетико нинг собиқ сардори Габидир.

Айни пайтда Пахтакор жадвалда дастлабки икки турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ал-Садд эса Саудиянинг Ал-Аҳли си билан 3 очкодан жамғариб, мос равишда 2-3-ўринларда бормоқда. Охирги ўринда бир очко олган Эроннинг Персеполис и жамоаси кетяпти.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда вакилларимиз ўз уйида Ал-Аҳли ни Марат Бикмаевнинг 62-дақиқада киритган ягона голи эвазига кичик ҳисобда мағлубиятга учратган эди.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!