Афсонавий актёр Стивен Сигал Тошкентда маҳорат дарсларини ўтади

Афсонавий актёр Стивен Сигал Тошкентда маҳорат дарсларини ўтади

Америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюради. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у Самарқанд вилоятидаги янги Family Park кинотеатрини очилиш маросимида иштирок этади.
“Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади”, - дейилган агентлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!