Афсоналарга айланган Иван Грозний. У ким бўлган?

Афсоналарга айланган Иван Грозний. У ким бўлган?

Иван Грозний 1530 йилнинг 25 августида Коломенское қишлоғида таваллуд топган. 1533 йилдан эътиборан Бутун Руснинг улуғ князи ва 1957-йилдан эътиборан 1-рус подшоси ҳисобланади. Княз Василий III нинг ўғли.

Мустабид ҳоким сифатида халқ уни «Грозний» («Даҳшатли») лақаби билан атаган. ИВ 40-йилларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида Земский соборлар чақирилган; 1550 йил Судебники тузилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, унинг даврида илк бора тизимли шаклда бошқарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган.

Иван Грозний халқаро алоқаларга урғу беради ва биринчи бўлиб Англия билан савдо алоқалари ўрнатади (1553). Кейинроқ, у Москвада 1-босмахона қуришга фармон берган.

Иван Грозний ҳукмронлиги йилларида Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581). Греоазнийнинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб турарди. Шунинг учун ҳам унинг номига дахшатли сўзини қўшиб айтиш русм бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!