Африкада мухлислар отларнинг оёқлари тагида нобуд бўлишди

Африкада мухлислар отларнинг оёқлари тагида нобуд бўлишди

Африка Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган Анголанинг «Примейру ди Агошту» ва Конгонинг «Мазембе» клублари ўртасидаги баҳс фожиа билан тугади.15 сентябрь куни Луанда шаҳрида ўтган беллашувда кўплаб мухлислар стадионнинг ёпиқ дарвозаси олдига тўпланиб қолишган. Натижада тиқилинч юзага келган. Дарвоза очиб юборилгач эса ташқарига ёпирилган одамлар полиция отларининг оёқлари остида қолиб кетишган.

Натижада, камида 5 нафар одам ҳалок бўлган ва 7 нафари шифохонага ётқизилган. Ангола спорт федерацияси хабарига кўра, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган.

 

Manba: kun.uz 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!