Африкада маймун шер боласини “асраб олди”

Африкада маймун шер боласини “асраб олди”

Шер боласини кўтариб юрган эркак бабуйинни кўриш ноодатий ҳол. Лекин Жанубий Африкадаги Крюгер миллий боғида бу юз берди.

Ҳайвонот боғининг оператори Курт Шультс 20 йилдан бери бундай хатти-ҳаракатни кўрмаганлигини таъкидлади.

«Бабуйин шер боласини худди ўз боласидай парвариш қилаётган эди. Эркак бабуйинлар ўз болаларига жуда кўп ғамхўрлик қилишади, аммо бу маймуннинг шер боласини бу тарзда парваришлаши худди аёл бабуйин боласига эътибор бергандек ҳаракатдир» дейди у.

Шультснинг сўзларига кўра, маймунлар тепаликлар ва тошлоқ жойларга тўпланишганда шер боласини топиб олишган. Одатда, шерлар ва леопарлар овга кетганда айнан шунақа жойларда ўз болаларини яшириб кетадилар.

Шультс ва паркдаги бошқалар ноёб манзарани томоша қилишди ва суратга олишди.

“Мен бу бечора шер боласининг маймунлар қўлида омон қолишига ишонмаяпман. Табиат кўп ҳолларда шафқатсиз ва ёш йиртқич боласининг тирик қолиши осон эмас. У катта бўлганида бабуйинларга хавф туғдиради. Мен бабуйинларнинг леопард боласини ўлдираётганига гувоҳ бўлганман ва шер болаларини ўлдирганини эшитганман” дейди Шультс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!