Япониялик олимлар томонидан ўтказилган математик моделлаштириш натижаларига кўра, Африкада Эбола вирусини юқтирган шахслар 30 кун ичида юқори эҳтимол билан Европа ва Осиёнинг йирик транзит аэропортларига етиб боради.
Тадқиқот Конго Демократик Республикаси ва Угандадан вирус ташувчилари фойдаланиши мумкин бўлган авиация йўналишлари таҳлилига асосланган. Олимлар фикрича, бир ой ичида вирус юқтирган шахслар Белгия, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия каби йирик халқаро транспорт марказларига етиб бориши эҳтимоли мавжуд.
Ҳисоб-китобларга кўра, энг салбий сценарийда Белгияда вирус юқтирган йўловчининг аниқланиш эҳтимоли 92 фоизни, Францияда 91 фоизни, БААда 88 фоизни, Туркияда эса 86 фоизни ташкил этади.
Япониялик олимлар ўз моделига 11 264 та аэропорт, 569 741 та авиайўналиш ва тахминан 330 миллион йўловчи ҳақидаги маълумотларни киритган. Тадқиқотда таъкидланишича, мазкур дастлабки прогнозлар халқаро вазиятни тезкор кузатиш учун асос яратади, бироқ вирус юқтирган шахснинг мамлакатга кириб келиши инфекция кейинчалик тарқалишини англатмайди.
Май ойининг ўрталарида Конго Демократик Республикаси ва Угандада Эболанинг бундибугё штамми тарқала бошлаган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зудлик билан буни “бошқа давлатларга хавф солувчи фавқулодда ҳолат” деб эълон қилди. Шунингдек, ташкилот вируснинг минтақа бўйлаб тарқалиш хавфини юқори деб баҳолади. Сўнгги маълумотларга кўра, Конго Демократик Республикасида вирус юқтирганлар сони 800 нафардан ошган, камида 192 киши эса вафот этган.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе "оқ бўрилар"нинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини томоша қилиш учун Америка қитъасига бормаганига изоҳ берди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.
Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.