Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Эбола каби хавфли”

Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Эбола каби хавфли”

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Африкада аниқланган коронавирусининг янги B.1.1.529 штаммини “хавотир уйғотувчи вариант” деб топди, уни “Омикрон” деб номлади.

Янги Омикрон вариантида кўп сонли мутациялар мавжуд, уларнинг баъзилари хавотирга солади.

Бутунжаҳон тиббиёт ассоциацияси (WМА) раиси Франк Ульрич Монтгомерига кўра, янги омикрон коронавирус штамми ўзининг хавфлилиги бўйича Эбола вируси билан солиштириш мумкин.
Россия якшанба кунидан Гонконг, Жанубий Африка Республикаси ва жанубий Африканинг бошқа давлатлари - Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзаниядан чет элликларнинг мамлакатга киришига чеклов киритади.
Европа Иттифоқи давлатлари коронавируснинг янги штамми ҳақидаги хабарлар ортидан Жанубий Африка минтақасидаги 7 мамлакатдан ЕИга киришга чекловлар жорий этишга келишиб олишди. АҚШ президенти Жо Байден 29 ноябрдан 8та Африка давлати, жумладан, ЖАР билан авиа қатновини чеклашини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!